Тошкент шаҳридаги кўп қаватли турар-жойларда 4 914 та кузатув камераси ўрнатилди
Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида турар-жой фонди, уй олди участкалари, лифт хўжалигини мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича белгиланган ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида 2375 ХУЖМШ хизмат кўрсатувчи 9378 та кўп қаватли турар-жой ва 1805 та давлат жамоат бинолари жойлашган.
2016 йил давомида кўп қаватли уй-жой фондида 4280 та кўп қаватли уйларнинг 737 448 м.кв. том қисми мукаммал ва жорий таъмирланди. 5591 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилди. 8958 та кириш йўлаклари таъмирланди, 357 та кириш йўлакларига темир эшиклар ва 1394 та кодли қулфлар ўрнатилди. 37483 м.кв. фрамуга ойналари таъмирдан чиқарилди. 2578 та уй-жойларнинг ички электр тақсимловчи шитлари таъмирланиб, тартибга келтирилди. 1181 та болалар майдончаси таъмирдан чиқарилди. 1678 та кўп қаватли уйларнинг олд қисмидаги 567 620 м.кв. йўлаклар (тротуарлар) таъмирланди. Бундан ташқари, 4914 та кузатув камераси ўрнатилди.
Коммунал корхоналарнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар амалга оширилган. 30,9 км иссиқлик тармоқлари, 20,3 км совуқ сув тармоқлари, 2,9 км канализация, 18,4 км табиий газ тармоғи, 332 км электр тармоғи, 563 та трансформатор пункти, 27 та қозон мукаммал таъмирдан чиқарилди. 466,6 км иссиқлик тармоғи жорий таъмирланди, 117,7 км қисми қайта изоляцияланди, 518 та қозон, 799 км электр тармоғи ва 1014 трансформатор пункти жорий таъмирдан чиқарилди.
Тошкент шаҳрида ижтимоий соҳа объектлари бўйича 16 та мактаб, 30 та болалар боғчаси мукаммал таъмирланди. 100 та мактаб, 4 та меҳрибонлик уйи ва интернат, 157 та болалар боғчаси, 60 та касалхона жорий таъмирдан чиқарилди.
Мавзуга оид
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
23:02 / 26.08.2024
АҚШ полицияси жиноятларга оид ҳисоботларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлади
10:30 / 16.08.2024