Бельгия мусулмонлари ва яҳудийлари қурбонлик маросимини тақиқловчи қарордан норози бўлишмоқда
Бельгия мусулмонлари ва яҳудийлари минтақавий парламентларнинг 2019 йилдан эътиборан ҳудудда жониворларни қурбонликка келтиришни тақиқловчи қароридан норози бўлишди, зеро бу қиролликда яшовчи мусулмон ва яҳудийларнинг азалий анъанаси ҳисобланади. RTBF телерадиокомпанияси шу ҳақида хабар берди.
"Бу Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги мисли кўрилмаган ҳолат", - дейди Бельгиянинг Марказий яҳудий кенгаши президенти Филипп Маркевич. Унинг фикрича, парламентарийлар қарори ортида ҳукуматнинг яҳудийлар ва мусулмонлар эркинлигига рахна солиш мақсади яширин.
Европанинг мусулмон ва яҳудий етакчилари 2012 йилги Париждаги учрашув якунларига кўра, мусулмонлар ва яҳудийларнинг диний урф-одатларига раҳна солувчиларга қаршилик қилиш қарори ҳақида маълум қилишган.
Мавзуга оид
23:11 / 21.09.2024
Албанияда мусулмонлар учун Ватиканга ўхшаш кичкина давлат яратилади
21:43 / 10.01.2024
Яҳудийлар туннели можароси: Ню-Йоркдаги ибодатхона остида махфий йўл қазилгани аниқланди
13:59 / 17.10.2023
Амалга ошмаган «Яҳудий автономияси» лойиҳаси – советлар нега Қримни яҳудийларга бермоқчи бўлган?
20:09 / 21.07.2023