Фан-техника | 09:26 / 06.04.2017
5223
1 дақиқада ўқилади

Хитойда интернет фойдаланувчилари учун инглиз тилидаги янги қидирув тизими ишга туширилди

Qihoo 360 Technology компанияси Хитойда инглиз тилидаги янги интернет-қидирув тизимини ишга туширди. "Шанхай жибао" газетасининг ёзишича, ушбу лойиҳа Хитойда кириш бир қадар мураккаб бўлган Google қидирув тизимига муқобил сифатида ишлаб чиқилди ҳамда Microsoft Bing билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Янги тизим Хитойда инглиз тилидаги маълумотни излаш имкониятларини оширади. Бунга қадар Baidu ва Sogou қидирув тизимлари инглиз тилида сервисни тақдим этишаётганди, бироқ бу ресурслар имкониятлари анча чекланган. Qihoo 360 қидирув тизими эса қидирув сатрига киритилувчи Хитой иероглифларини инглиз тилига автоматик тарзда таржима қилади ва натижани келтириб чиқаради.

Qihoo 360 компанияси асосан интернет ва мобил платформалар учун иловалар чиқариш билан шуғулланади. Компания асосий маҳсулотлари орасида - веб-браузер, қидирув тизими, шахсий компьютерлар ва мобил қурилмалар учун иловалар дўкони, шунингдек, вирусга қарши дастурлар бор.

Мавзуга оид