Жаҳон | 00:38 / 07.04.2017
13558
1 дақиқада ўқилади

Астрахандаги ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи Астраханда икки полициячининг ўлдирилиши ва  Росгвардия жангчиларига ҳужум қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. 

Бу ҳақда жангариларнинг фаолиятини мониторинг қилувчи SITE Intelligence Group ташкилоти маълум қилди

Таъкидланишича, ушбу хабарни ИШИД террорчилари билан ҳамкорлик қилувчи Amaq ахборот агентлиги чоп этган.

4 апрелда йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари тўқнашув жойига келган полиция ходимларини отиб ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетишган. Кейинроқ полиция икки гумонланувчини қўлга олган, яна 5 жиноятчи яширинишга муваффақ бўлган.

6 апрелга ўтар кечаси Астраханда номаълум кимсалар автомобиль салонидан Росгвардиянинг уч жангчисини ўққа тутган. Бунинг оқибатида жангчилар жароҳат олганлар, босқинчилардан бири воқеа жойида ўлдирилган. Сўнгра Росгвардия жангчилари махсус операция давомида бу икки ҳужумда гумон қилинганларнинг барчасини йўқ қилганлар.

Мавзуга оид