Жаҳон | 18:47 / 07.04.2017
13471
2 дақиқада ўқилади

Эрон ТИВ: АҚШ "Ал-Қоида" ва ИШИД томонда жанг қилмоқда

АҚШ Яман ва Сурияда "Ал-Қоида" ҳамда ИШИД террорчи гуруҳи томонида жанг қилмоқда. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўзининг Twitter'даги саҳифасида шундай фикр билдирди. 

"11 сентябрь терактларидан 20 йил ҳам ўтгани йўқ, АҚШ эса Яман ва Сурияда "Ал-Қоида" ҳамда ИШИД томонда жанг қилмоқда. Алдов ва қўллаб-қувватлашларга чек қўйиш вақти келди", - деб ёзади Зариф. 

"АҚШ 1980-йилларда Саддам Ҳусайнга Эронга қарши кимёвий қурол қўллашда ёрдам берган, кейин эса кимёвий қуроллар билан боғлиқ сохта айбловлардан фойдаланиб, ҳарбий куч ишлатишга ўтган - дастлаб 2003 йилда, энди эса Сурияда", - дея қўшимча қилди вазир ва Эрон умуман оммавий қирғин қилиш қуролларидан фойдаланишни қоралашини таъкидлади. 

Пайшанба куни АҚШ Қуролли кучлари президент Дональд Трампнинг фармони билан Суриянинг Хомс провинциясидаги ҳарбий аэродромдан 59 та Tomahawk ракетасини ишга туширди. АҚШ раҳбарияти ушбу зарбани 4 апрель куни Суриянинг Идлиб провинциясида қўлланган кимёвий қуролга жавоб деб атади. Пентагон маълумотларига кўра, тахмин қилинаётган кимёвий ҳужум айнан шу аэродромдан бошланган. 

Мавзуга оид