Жаҳон | 18:53 / 07.04.2017
20921
1 дақиқада ўқилади

Стокҳолмдаги ҳодиса видеоси пайдо бўлди, полиция теракт эҳтимолини истисно этмаяпти

Интернетда Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрида юк машинаси одамларни босиб кетишидан кейин юзага келган ҳолат тасвирланган видео пайдо бўлди.

Унда одамлар ўртасида ваҳима пайдо бўлгани ва улар ҳар томонга қочишгани кўринади.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, кўплаб кишилар жароҳатланган.

Воқеа жойига полициячилар ва шифокорлар етиб келишган.

Полиция ушбу ҳодиса ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан соат 14:53да келиб тушгани, барча эҳтимоллар, хусусан теракт эҳтимоли кўриб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид