Спорт | 16:34 / 09.04.2017
82520
1 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов Ўзбекистонда ўз футбол клубига эга бўлиши мумкин

Россияда фаолият олиб борадиган, асли ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов Тошкентнинг «Пахтакор» клуби акционерига айланиши мумкин. Бу ҳақда СА нашри хабар тарқатди.

«Тошкентда миш-миш авжида. Эмишки «Арсенал» клубининг эгаларидан бири бўлган Алишер Усмонов «Пахтакор» акциядорига айланган. Куни кеча у илк маротаба Ўзбекистон давлат каналига ҳам интервью берган эди. Икки давлат ўртасида келишилинаётган лойиҳаларнинг истиқболи тўғрисида гапириб ўтган миллиардер «Пахтакор»ни ростдан ҳам бошқарадими ёки йўқ, бу саволга клубдан ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йил муқаддам, Алишер Усмонов «Навбаҳор» клубини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида гаплар чиққан, бироқ бу ҳам миш-мишлигича қолиб кетганди.

 

Мавзуга оид