Жаҳон | 09:19 / 09.04.2017
12483
1 дақиқада ўқилади

Лавров Тиллерсон билан АҚШнинг Сурияга берган зарбасини муҳокама қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан АҚШнинг Суриядаги Шайрат авиабазасига берган зарбасини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россиянинг фейсбукдаги аккаунтида маълум қилинди.   

Лавров АҚШ ўз ҳаракатлари билан фақатгина экстремистларга хайрихоҳлик қилаётганини, "минтақавий ва глобал хавфсизликка қўшимча хавфлар яратаётганини" айтди. "Томонлар шахсий учрашувда Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича ишларнинг жорий ҳолатини кўриб чиқишни давом эттиришга келишиб олдилар", деб айтилди хабарда.

Лавров кимёвий ҳужумлар уюштириш юзасидан Сурия ҳукуматига қўйилаётган айбловларни рад этди ва Идлиб вилоятидаги воқеани "батафсил, холис ва профессионал" тергов қилишга чақирди. 

АҚШ президенти Дональд Трамп Шайрат авиабазасига берилган зарбани гўёки Сурия қўшинларининг 4 апрелда Идлиб вилоятида одамларга нисбатан содир этган кимёвий ҳужумига "пропорционал жавоб" эканлигини айтган.

Мавзуга оид