Жаҳон | 08:54 / 09.04.2017
36941
2 дақиқада ўқилади

Трамп конгрессга нима учун Сурияга зарба берганини тушунтирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги Шайрат авиабазасига берилган ракета зарбасидан 2 кун ўтиб АҚШ конгресси аъзоларига ўз қарорини нималардан келиб чиқиб қабул қилгани ҳақидаги мактубни жўнатди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.  

Мактубда Трамп зарбадан кейин берган баёноти деярли сўзма-сўз такрорланган. Жумладан, Оқ уй раҳбари яна Сурияни Идлиб вилоятига уюштирилган кимёвий ҳужумда асоссиз равишда айблаган.  

Трампнинг айтишича, у зарба бериш ҳақидаги қарорни "Суриянинг кимёвий қурол қўллаган ҳолда келгуси ҳужумларни ўтказиш имкониятини пасайтириш ва уни тақиқланган қимёвий қурол қўллаган ҳолда янги ҳужумларни содир этишдан қайтариш ҳамда шунинг эвазига минтақада барқарорликни таъминлаш ва гуманитар фалокатнинг янада ёмонлашиши олдини олиш" мақсадида қабул қилган.  

Трампнинг таъкидлашича, у бу вазиятда "АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатининг ҳаётий муҳим манфаатларидан келиб чиқиб" ҳаракат қилган. Трамп, шунингдек, Вашингтон "миллий манфаатларини келгусида ҳам таъминлаш учун зарур бўлган барча қўшимча ҳаракатларни амалга оширишини" айтган.

Мавзуга оид