Жаҳон | 23:43 / 10.04.2017
5596
1 дақиқада ўқилади

Март ойида Германияга қанча муҳожир келгани маълум қилинди

2017 йил март ойида Германияга 14976 нафар муҳожир келган, деб хабар берди Германия ички ишлар вазирлиги. 

Хабарда айтилишича, Германияга энг кўп сурияликлар келган (3679 киши). Бу борада 2-ўринни ироқликлар (1402), 3-ўринни афғонлар (1017), 4-ўринни эса эритреяликлар (907) эгалламоқда.

Шу кўрсатилган вақт ичида Германияга Туркиядан 495 муҳожир келган. 

Умуман олганда, жорий йилнинг январидан бошлаб Германияга 47249 нафар муҳожир келган. 

Мавзуга оид