Жаҳон | 20:44 / 12.04.2017
43867
3 дақиқада ўқилади

Дайжест: Ўзбекистон ҳукуматига қўйилган шарт, Қўқондаги бошбошдоқликлар, Путиннинг навбатдаги интервьюси

Якунланиб бораётган 12 апрель Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон

Президент Чилонзор туманидаги саноат корхоналари, ижтимоий объектларга ташриф буюрди. У, шунингдек, "Алгоритм" заводи ҳудудидаги қўшма корхонасига ҳам ташриф буюрди. 

Бошқа шаҳардан келганлар Тошкентдан кўчмас мулк сотиб олиши ва пропискага ўтиши мумкин

Адвокатура тизимида қандай ўзгаришлар юз бермоқда?

Ўзбекистонда қатор импорт маҳсулотлари учун акциз солиқлари бекор қилинди

Жиззах вилояти Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги раҳбарияти таркибида ҳам ўзгаришлар юз берди. 

Наманган шаҳрида марказий кўчага Ислом Каримов номи берилди

Бўритош Мустафоев вафот этди

Раҳмат Оқилов февраль ойида Ўзбекистон томонидан қидирувга берилганди

10 йиллик дийдор: фламинголар Қорақалпоғистонга қайтди

Танқид ва таҳлил

Газ таъминотидаги хўжасизлик ва бошбошдоқликлар: Нишонда яна Қўқон

Россия нефть қувурларида Тошкентга ваъда қилинган нефть учун жой топа олишмадими?

“Ўзавтосаноат” фаолиятининг танқидий таҳлили

«Фавқулодда ҳолат». Ҳукуматга 10 кун муҳлат берилди

«Ёзиб олинган жонли эфирлар», «Турғизиб қўйилган бошловчи» ва телевидениедаги бошқа ўзгаришлар

Жаҳон

Туркия: Суриянинг Идлибида зарин кимёвий моддаси қўллангани тасдиқланди

Дональд Трамп АҚШнинг Сурияга кирмаслигини айтди. У, шунингдек, мамлакат президентини Россия кўмак бераётган "ҳайвон"га қиёслади. 

Атамбоев наркотрафик ўсишида АҚШни айблади

Европа Иттифоқи давлатлари Brexit бўйича дастлабки келишувга эришдилар

Назарбоев йил охиригача лотинчадаги қозоқ алифбоси ишлаб чиқилишини айтди

Инсоннинг коинотга биринчи марта парвоз қилганига 56 йил тўлди. Фотожамланма 

Алишер Усмонов давлат билан ҳамкорлик қилиш мумкин, аммо ундан ҳеч нарса олмаслик кераклиги ҳақида ва ўзига тегишли ОАВда цензурага йўл қўймаслиги ҳақида гапириб ўтди 

Путиннинг чиқиши

Россия раҳбари Владимир Путин мамлакатнинг "Мир" телеканалига интервью берди. У мазкур суҳбат вақтида Трамп бошқарувидаги АҚШга бўлган ишонч "заифлашганини" айтиб ўтди.  Бундан ташқари, Россияга келаётган кишиларнинг аксарияти ўз оиласига ёрдам бериш мақсадида, ишлаш учун келишини таъкидлади. Путин Сурия масаласига тўхталиб ўтар экан у ердаги хорижий жангарилар қанчалигини маълум қилди.  Шунингдек, Идлибда кимёвий хуруж амалга оширилганига доир ўз тахминларини билдирди

Мавзуга оид