Жаҳон | 17:32 / 14.04.2017
60460
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Рамзон Қодировнинг катта қизи турмушга чиқди

Чеченистон республикаси президенти Рамзон Қодировнинг тўнғич қизи Айшат Қодирова турмушга чиқди, деб хабар қилмоқда Tatler журнали.

Нашрга кўра, 18 ёшли келиннинг куёви 19 ёшда. У "Қодировнинг ҳалок бўлган синфдоши, дўстининг ўғли".

"Ёшлар тўйдан икки ҳафта аввал танишишган. Улар Қодиров қароргоҳидан 5 дақиқалик узоқликдаги уйда истиқомат қилишади", — дейилади мақолада. 

Умуман, республика етакчисининг 12 нафар фарзанди бор. 

Айшат Қодирова ўзининг илк интервьюсида айтишича, у ўзи ҳижоб тақишни ва Қуръонни ёдлашни хоҳлаган. 

"Рўмол ўрашга ўзим қарор қилганман. Отам менга, шундай қилсам ўзини жуда ҳам бахтиёр ҳис қилишини айтди ва мен ўрашга қарор қилдим. Мен учун ота-онамнинг хурсандчилиги биринчи ўринда", — деган Айшат. 

"Бундан ташқари Қуръони Каримнинг сўнгги сурасини ёдлаб бўлган кунимни ва ота-онамга бу ҳақда айтганимни ҳеч қачон унутмайман. Уларнинг хурсандчилик кўз ёшларини кўриш мен учун олий бахтдир", — дея тан олган Қодирова. 

Мавзуга оид