Спорт | 16:22 / 15.04.2017
19768
6 дақиқада ўқилади

Рекорд арафасидаги дерби, Моуриньо собиқ жамоасига қарши ва ҳафтанинг бошқа энг марказий учрашувлари

Жорий ҳам қизиқарли учрашувларга бой бўлиши кутилмоқда. Хитойликлар қўлига ўтган Милан жамоалари дербиси, Моуриньонинг собиқ жамоасига қарши навбатдаги учрашуви, муаммолар гирдобида қолган «Барселона» йўлидаги ноқулай рақиб. Tribuna.Uz ҳафтанинг энг муҳим учрашувлари ҳақида тўхталиб ўтади.

«Интер» - «Милан» (15:30, Матч! Футбол 2)

Ниҳоят ҳафта бошида «Милан» хитойлик инвесторлар қўлига ўтди. Сильвио Берлусконининг 31 йиллик тарихига якун ясалди. Янги мавсум олдидан икки хитойликлар қўлига ўтган жамоаларга кескин ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бироқ ўша ўзгаришларга сўнгги дербига бўлган қизиқиш ҳам кескин ошган.

Маълумотларга кўра, бу сафарги дерби телевидение тарихида рекорд қайд этиши мумкин. Учрашува қарийб 1 миллиардга яқин мухлис кузатиб бориши кутилмоқда.

«Аталанта» устидан қозонилган ғалабадан кейин «Интер сўнгги уч учрашувда фақат 1 очко тўплашга муваффақ бўлди. «Нерадзурри»лар ўз уйида кечган сўнгги бешта учрашувнинг фақат иккитасида ғалаба қозонган «Сан-Сиро»  «Милан» эса сўнгги пайтларда анча ишончли ўйин кўрсатаётган бўлишига қарамай, меҳмондаги сўнгги 8 учрашувнинг фақат 2тасида ғалаба қозонган. «Интер»га қарши номинал меҳмон сифатида эса сўнгги марта 2010 йилда улар ғалаба билан қайтишган. А серия доирасидаги сўнгги 8 учрашувда 4 марта дуранг қайд этилган. Икки жамоа 2тадан ғалабани қўлга киритган.

«Барселона» - «Реал Сосьедад» (15 апрель, 23:45, UzReport)

«Малага» ва «Ювентус»дан учралган мағлубиятлардан кейин «Барселона»нинг иккита фронтда ғолиблик учун имкониятлари кескин пасайиб кетди. Жамоа «Реал»га қарши «класико» олдидан чемпионлик учун ҳам умидини энди фақат «Реал» рақибларидан кутиши мумкин. Чемпионлар лигасида эса «ПСЖ»га қарши бўлгани каби мўъжиза кўрсатишига тўғри келади.

Биринчи даврада (аниқроғи кубок учрашувида) «Барселона» Сан-Себастьянда давом этган 7 йиллик ғалабасиз сериясига якун ясаганди. Ўз уйида «Барселона»га ўта ноқулай рақиб бўлган «Реал Сосьедад» «Камп Ноу»да ҳеч қачон ғалаба қозона олмаган. Сўнгги 20та учрашувнинг барчасида «Барселона» фақат ва фақат ғалаба қозонган. Сўнгги марта «Сосьедад» Каталониядан 1995 йилнинг апрелида очко олиб қайтган — 1:1.

«Саутҳемптон» - «Манчестер Сити» (15 апрел, 21:30, UzReport, 

«Саутҳемптон» сўнгги 5та учрашувда 10 очкони қўлга киритган. Жамоа еврокубоклар учун курашмаяпти, (жамоани 7-ўриндан 14 очко ажратиб турибди) хавфли зонага тушиб кетишдан ҳам холи. Буёғига жамоа мавсумни якунлаб қўйиш учун ЕЧЛ ва еврокубоклар учун курашаётган рақибларга жиддий бошоғриқ бўлиши табиий. Ортиқса босимсиз ўйнайдиган жамоадани буни кутиш мумкин. 

«Манчестер Сити» эса ўтган ҳафтада «Ҳалл Сити»ни мағлубиятга учратиб, 4та учрашувдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясади. Гвардиола жамоаси чемпионлик учун курашдан чиқиб кетди. Энди уларнинг асосий мақсадид ЕЧЛ йўлланмасини берувчи ТОП-4лик сафидан ўрин олиш бўлиб қолмоқда. 31 турдан кейин «Сити» ҳисобида 61 очко мавжуда ва жамоа айнан 4 ўринда бормоқда. Улар «Юнайтед»ни тўрт очкога ортда қолдирмоқда.«Шаҳарликлар» меҳмонда яхши ўйин кўрсатишмоқда. Жамоа 16 учрашувда 31 очко тўплаган, 32та гол уриб, 20та ўтказиб юборган.

«Саутҳемптон»да кечган сўнгги 5 учрашувнинг фақат биттасида «Манчестер Сити» ғалаба қозонган. Биринчи даврада «Сити»да бўлиб ўтган учрашувда эса «Сити» катта қийинчиликлар билан дурангга эриша олганди.

«Байер» - «Бавария» (15 апрель, 21:30, Матч! Футбол 3)

«Бавария» Европа чемпионлар лигасининг чорак финалида ўз уйида имкониятни бой бериб қўйди. «Байер» ҳам битта олдинги босқичда Мадрид жамоаси «Атлетико»га имкониятни бой бериб мусобақадан чиқиб кетганди. Катта эҳтимол билан «Бавария» ҳам буёғига бор эътиборини ички мусобақаларга қаратишига тўғри келади. 

Икки жамоа ўртасидаги «Бай-Арена»да кечган сўнгги тўрт учрашувда «Бавария» ғалаба қозона олмаган. Умуман Леверкузенда «Бавария» сўнгги 9 учрашувда фақатгина бир маротаба ғалаба қозона олган. «Бавария»нинг меҳмондаги сўнгги ғалабаси 2013 йилнинг мартида қайд этилганди.

«МЮ» - «Челси» (16 апрель, 20:00, UzReport, Матч! Футбол 1)

 

Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида иш бошлаганидан буён учинчи марта ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушади. Биринчи даврада «Челси» уйида бўлиб ўтган учрашувда Конте шогирдлари рақибини тор-мор келтирган. Моуриньо эса Конте ёнига келиб уни ғалабани бу қадар нишонламаслиги кераклиги, бу унинг устидан кулгандек чиқишини айтиб мурожаат қилганди.

«Манчестер Юнайтед» «Челси»га қарши (барча мусобақаларни ҳисобга олганда) сўнгги 12 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти. «Юнайтед»да кечган сўнгги бешта учрашувдан буён «Челси» мағлубиятга учрамай келмоқда.

Мавзуга оид