Спорт | 19:25 / 17.04.2017
13085
5 дақиқада ўқилади

Интрига қайтган Англия, тарих яратган «Лейпциг» ва уик-энднинг бошқа ёрқин лаҳзалари

Ўтган ҳафта уик-эндида бир қатор муҳим воқеалар кузатилди. «Челси» «Манчестер Юнайтед» уйида мағлубиятга учраб чемпионликка интригани қайтарди. «Ницца» ва «Лейпциг» ўз тарихи учун янги саҳифаларни ёзишга улгурди. Россияда эса «Спартак» таъқибчиларидан янада илгарилаб кетди. Tribuna.Uz iу каби муҳим лаҳзаларни ёдга олиб ўтади.

Моуриньоча тотал устунлик ва барҳам берилган 5 йиллик анъана

Англия премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Манчестер Юнайтед» пешқадам «Челси»ни қабул қилиб, ғалаба қозонди. Бу ғалаба «МЮ»нинг сўнгги 12 учрашувдаги илк ғалабаси бўлди. Жамоа «Олд Траффорд»да 6 йилдан сўнг «Челси»ни мағлубиятга учратди. Энг қизиқ томони, «МЮ» ғалаба қозонганда ҳам тотал устунлик эвазига рақибини тор-мор келтирди. «Челси» 10 йилдан буён қайд этмаган антирекордларини такрорлашга мажбур бўлди.

«Челси»нинг очко йўқотишидан «Тоттенҳэм» унумли фойдаланиб қолди. «Борнмут»ни йирик ҳисобда мағлуб этган Почеттино шогирдлари орадаги фарқни 4 очкогача қисқартирди. Шунингдек «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ҳам бу турда ўз учрашувларини ғалаба билан якунлашди.

Ирода намунаси «Реал»


 

Испания чемпионатининг 32-турида «Реал» яна қаҳрамонлик кўрсатиб ғалаба қозонди. Икки марта ҳисобда ортда борган жамоа барибир ғалабани ўз томонига оғдиришни уддалади

«Барселона» эса «Реал Сосьедад»ни қабул қилиб, аввалига ишонч билан ўйинни бошлаган бўлишига қарамай, биринчи бўлим сўнггида ва иккинчи бўлимда катта қийинчиликларга дуч келди, лекин шунга қарамай «Сосьедад»ни «Камп Ноу»да кетма-кет 19-марта мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди.

«Лейпциг» ёзган тарих

Бундан бор-йўғи 8 йил муқаддам ташкил этилган, бундеслиганинг бу мавсумдаги дебютанти «РБ Лейпциг» мавсум тугашидан беш тур олдин келгуси мавсумда Европа чемпионлар лигасида иштирок этишини таъминлаб бўлди

ЕЧЛда муваффақиятсизликка учраган «Бавария» эса бундеслигада ҳам очко йўқотди. Совринли ўринлар учун курашаётган «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ҳам турни муваффақиятли якунлади.

Орадан 41 йил ўтиб: «Ницца» эртаги

Бундан 41 йил муқаддам ЕЧЛда (у пайтлари турнир номи ЕЧК эди) иштирок этган «Ницца» келгуси мавсумда яна Европанинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этишни кафолатлаб қўйди

«Монако» ва «ПСЖ» ҳам муваффақиятли юришини давом эттириб чемпионлик учун курашни давом эттиришмоқда.

«Ювентус» ва бошқалар

«Ювентус» яна ғалаба қозонди. «Ювентус» орадаги фарқни яна оширди. «Ювентус» чемпионлик сари яна бир қадам ташлади. Ҳар ҳафтада худди шу мазмундаги гапларни айтиш мумкин. Бу сафар ҳам жамоа ғалаба қозонган бўлса, энг яқин таъқибчиси «Рома» кутилмаганда очко йўқотди.

Эндиликда икки жамоа ўртасидаги фарқ яна 8 очкони ташкил қилмоқда. «Наполи» қўлга киритилган ғалаба эвазига «Рома» билан фарқни икки очкогача қисқартирди. Италияда эса ҳафта воқеаси сифатида бутунлай бошқа воқеилик эътиборда бўлди.

«Интер» эндиликда хитойлик тадбиркорлар қўлига ўтган «Милан»га қарши дербида майдонга тушди. Ўз номини оқлаган дерби. 97-дақиқада киритилган гол эвазига сўнгги 9 учрашувдаги 5-дурангни келтириб чиқарди.

Тахтга қайтаётган «Спартак»

Россия чемпионатида узоқ йиллик танаффусдан кейин «Спартак» тахтга қайтмоқда. Жамоа чемпионат тугашига 7 тур қолганида энг асосий рақибларидан бири «Зенит»ни мағлубиятга учратди ва питерликларни 11 очкога ортда қолдириб кетди. ЦСКАнинг дуранги эса Массимо Каррера жамоасига янада қўл келди. Энди «Спартак» ва ЦСКА ўртасидаги фарқ 10 очкони ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид