Мессининг юбилейи, кубок финалидаги Лондон дербиси ва ҳафтанинг бошқа ёрқин лаҳзалари
Ўтган ҳафта якуни воқеаларга бой бўлди. Футбол оламининг энг машҳур қарама-қаршилиги, энг томошабоп ўйинлардан бири «Эль-класико»нинг бу мавсумдаги сўнгги намойиш ўтказилди. Бундан ташқари Англияда кубок ғолиблиги учун курашадиган жамоалар номи маълум бўлди. Шу ва уик-энднинг бошқа ёрқин лаҳзаларини Tribuna.Uz ёдга олиб ўтади.
«Қирол ким, деб бошқа сўраманг»
Испания чемпионатининг 33-туридан кейин матбуот анжуманида қатнашган Луис Энрике худди шу сўзларни ишлатди. «Сантьяго Бернабэу»да кечган бу мавсумдаги сўнгги эль-класикода «Барселона» Лионель Мессининг дубли эвазига сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди ва чемпионатда пешқадам бўлиб олди. Леонинг иккинчи голи «Барселона» таркибида урилган 500-гол бўлди. Шунингдек, Месси «Эль-класико»нинг Ла-лигадаги тўқнашувларида ҳам яққол тўпурар бўлиб олди. Шунингдек «Реал» «Бернабэу»да кузатилмаган энг ёмон натижасини қайд этди.
Кўпчиликнинг фикрига кўра, сўнгги йилларнинг энг қизиқарли «класико»сида яна бир безак дарвозабонларнинг ҳаракатида бўлди. Айниқса «Барселона» дарвозабони Марк Андре Тер Штегеннинг ўйини бу кечанинг ҳақиқий қаҳрамонликларидан бири бўлди.
Шунингдек Ла-лигада бу турда яна бир Мадрид-Каталония қарама-қаршилиги кузатилди ва унда Мадрид жамоасининг қўли баланд келди. «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн учрашувда ўзининг чемпионатдаги 100-голини киритишга муваффақ бўлди.
Кубок финалида Лондон дербиси
Англияда бу ҳафтада асосий эътибор кубок ярим финалларига қаратилди. Британия афсонаси «Уэмбли»да ўтган учрашувларда Лондон жамоаларининг қўли баланд келди.
Аввалига «Челси» «Тоттенҳэм»га қарши майдонга тушиб ишончли ғалабани қўлга киритди. Якшанба куни эса «Арсенал» ярим финалнинг ягона бошқа шаҳар жамоаси «Сити» билан куч синашиб қўшимча дақиқаларда киритилган гол эвазига ғалаба қозонди. Бу натижа орқали «Арсенал» ўзининг кубоклар тарихидаги рекордини янгилади.
Чемпионатда эса «Манчестер Юнайтед»нинг Ибраҳимовичсиз ғалабасини ва «Ливерпуль»нинг аутсайдерларга қарши учрашувлардаги навбатдаги муваффақиятсизлигини эътироф этишимиз мумкин. Эътиборли томони, Big Sam бошчилигидаги «Кристал Пэлас» «Арсенал», «Челси» каби грандлар устидан ғалаба ёнига энди «Ливерпуль»даги ғалабани ҳам қўшиб қўйди.
Ишдан чиққан немис машинаси
Чемпионлар лигаси билан хайрлашган «Бавария»нинг муваффақиятсиз ўйини чемпионатда ҳам давом этди. Карло Анчелотти шогирдлари бу сафар ўз уйида «Майнц»га қарши сўнгги дақиқаларда киритилган тўп эвазига дурангга эриша олди, холос. Мюнхенликлар бахтига бу турда «Лейпциг» ҳам «Шальке» уйида очко йўқотди.
Қизиқ томони кучли учликнинг сўнгги жамоаси «Ҳоффенҳайм» ҳам бу турда очко йўқотди. Бундан эса «Боруссия» Дортмунд унумли фойдаланиб қолди. Мёнгхенгладбахдаги ғалаба жамоани 3-ўринга қайтарди.
Скудеттога бир қадам
Италияда ҳаммаси ҳал бўлган. Фақат расмиятчилиги қолган навбатдаги чемпионликни «Ювентус» нишонлаш арафасида турибди. Бу турда жамоа «Женоа»ни мағлубиятга учратиб «Рома» билан оралиқ фарқни 11тагача оширди.
Марказий учрашувда «Фиорентина» ва «Интер» ўзаро рўбарў келишди ва ўйинда жами 9та гол киритилди. «Милан» эса кутилмаганда аутсайдерга ютқазиб қўйди.
Барқарор «Монако»
Европа чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борган «Монако» Франция чемпионатида ҳам муносиб қатнашмоқда. Бу сафар Жардим шогирдлари Европа Лигаси ярим финалчиси «Лион» уйига ташриф буюриб, ғалаба қозонди. Бу жамоанинг чемпионатдаги кетма-кет 7-ғалабаси бўлди. «ПСЖ» ҳам асосий рақибидан қолишмаган ҳолда ғалабани қўлга киритди. Битта кўп учрашув ўтказган парижликлар «Монако» билан бир хилда очко тўплаб турибди.
Шунингдек бу ҳафтада бошқа бир қатор муҳим воқеалар кузатилди. Англияда Нголо Канте мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди, Деле Алли яна бир бор энг яхши ёш ким эканини кўрсатди. «Зенит» можароли стадионда ўзининг илк учрашувини ўтказди ва бу учрашув ҳам стадионга яраша можароларга бой бўлди. «Спартак» мағлубиятга учради. Грецияда эса «Олимпиакос» кетма-кет етиинчи мавсум чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024