Иқтисодиёт | 16:03 / 25.04.2017
9674
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2016 йили 88,2 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган

Ўзбекистонда 2016 йилда 2016 йили 88,2 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Шунингдек, Ўзбекистон ўтган йили ISUZU русумли 3,42 мингта автобус ва юк машиналари ҳамда МАN русумли юк автомобилларини ишлаб чиқарган.

2016 йилда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси маҳаллийлаштириш дастури доирасида 27та лойиҳани ҳаётга татбиқ этган.

Шунингдек, экспорт маҳсулотлари қатори кенгайтирилган (кузовлар, бамперлар, фаралар ва чироқлар, спидометрлар ҳамда бошқа кўплаб техник буюмлар ҳисобига).

Ўтган йилларда Яқин Шарқ (Ливан, Иордания ва Ироқ) ҳамда Африка (Гана, Сенегал, Кот-д’Ивуар ва Нигерия) бозорларига кириб борилиши эвазига бу бозорларнинг экспортдаги улуши 2012 йилдаги 1,5 фоиздан 2016 йили 29 фоизга етган.

Мавзуга оид