Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Сайфитдин Хафизович Гафаров ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Президентининг 18 апрелдаги фармони билан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилган эди.
21 апрель куни эса Президент фармони билан мазкур қўмитага Ғуломов Равшан Аюбович раҳбар этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
22:25 / 10.09.2024
Олти турдаги музқаймоқда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
07:08 / 30.08.2024