Ўзбекистон | 17:58 / 27.04.2017
91241
2 дақиқада ўқилади

Фото: Президент Жиззахда халқ билан мулоқот қилди

Фото: fb.com/Mirziyoyev

Президент Шароф Рашидов тумани «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, профилактика инспектори яшаш жойи билан танишиб, «Учтепа» массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уй-жойларда яратилган шароитларни кўздан кечирди. 

ЎзА хабарига кўра, давлат раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида барпо этилган ҳар бири 16 хонадонли 2 та икки қаватли ва 10 хонадонга мўлжалланган 2, 3 хонали, 2 сотих томорқа ва ёрдамчи иншоотларга эга битта бир қаватли уйда 42 оиланинг замонавий шароитларда яшаши учун барча қулайлик яратилган. 

Бундай замонавий уйлар қишлоқ кўркига кўрк қўшиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, одамларда давлатимизга ва эртанги кунга ишонч туйғусини янада мустаҳкамламоқда. 

Янги уйлар «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши тавсияси билан биринчи навбатда турар жойга эҳтиёжманд ёш оилаларга берилди. Уйлар ёш оилаларга манзур бўлмоқда. 

«Маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳар куни ҳар бир оиланинг ҳолидан хабардор бўлиши керак», деган президент. 

Давлат раҳбари халқ билан мулоқот қилган. 

Жорий йилда вилоятда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 18 массивда 866 уй-жой қурилиши мўлжалланган. «Учтепа» массивида 6 та 2 қаватли 16 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда. Мазкур уйлар 1 сентябргача фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. 

Мавзуга оид