Фан-техника | 22:38 / 30.04.2017
7756
2 дақиқада ўқилади

McAfee компанияси "ҳақиқатда ҳимояланган" илк смартфон яратганини маълум қилди

Фото: newsyou.info

Антивирус дастурлари ишлаб чиқарувчи McAfee компанияси асосчиси Жон Макафи John McAfee Privacy Phone деб номланган "айғоқчиликка қарши" смартфон прототипини тақдим қилди. Янги смартфон аккумулятор батареяси, Wi-Fi ва Bluetooth антенналари, геолокация, микрофон ва камерани дастур орқали эмас, балки жисмонан ўчиришга имкон берувчи переключателлар билан жиҳозланган.  

Жорий ҳафтада Макафи компанияси "ҳақиқатда ҳимояланган илк смартфонни" яратаётгани маълум бўлганди. Маълум қилинишича, переключателлар смартфоннинг орқа қопқоғида жойлашади.    

Бундан ташқари, телефон қидирув тизимининг анонимайзери ва ҳимояланган мобиль қурилманинг бир қатор бошқа дастурий устунликлари билан таъминланади. Макафининг айтишича, янги смартфон хавфсизлик борасида Blackphone ва бошқа телефонларни "ёруғлик йилларига" ортда қолдиради.

Қурилманинг техник кўрсаткичлари ҳозирча номаълум. Шуниси маълумки, янги смартфон бу турдаги қурилманинг биринчи версияси бўлиб, 2018 йилда унинг янада кучлироқ ҳимояланган иккинчи версияси пайдо бўлади. 

Маълум қилинишича, янги смартфон йил охирида 1100 доллардан сотувга чиқарилади.

Мавзуга оид