Жамият | 12:12 / 01.05.2017
17311
5 дақиқада ўқилади

Биологлар ўлатнинг йўқолиб кетмагани сабабини аниқлашди

Олимлар энг хавфли юқумли касалликлардан бири – вабонинг бутунлай йўқолиб кетмагани сабабини аниқлашди. Унинг Ер юзидан йўқолмаганига касалликни келтириб чиқарувчи ўлат таёқчасининг ўзига хос оқсилдан фойдаланган ҳолда амёбалар ичига яшириниб олиши сабабдир. У "мени ема" дегандек, ўраниб олади, дейилади Applied and Environmental Microbiology журналида эълон қилинган мақоолада.

"Маълумки, вабо таёқчаси ҳисобланувчи Yersinia pestis бир кемирувчидан иккинчисига бургалар ёрдамида кўчади. Айни ушбу ҳашарот инсон касалланишига ҳам сабаб бўлади. Кемирувчилар сони камайган вақтда бактериялар кўпайиши қийинлашади. Айни шундай ҳолатда таёқча амёбалар ичида яшириниб олади ва ўзига қулай вақтни кутади", — дея ҳикоя қилади АҚШнинг Вашингтон штатидаги Пуллман университети вакили Вивека Вадивалу (Viveka Vadyvaloo). 

Тарихдан маълумки, инсоният "ўлат" аломатларига ўхшаш бир неча йирик эпидемия тарқалишини бошидан кечирган. Византия ва Ўрта ер денгизида 6 асрда тарқалган Юстиниан вабоси шундай эпидемияларнинг биринчиларидан ҳисобланади. Ўшанда 100 млндан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган. Ўрта асрлар, яъни 14 асрда Европа аҳолисининг 1/3 қисмининг умрига зомин бўлган "қора ажал" яна бир йирик тиббий фожиалардандир. 18- ва 19-асрларда Осиёда тарқалган ўлат касаллиги ҳам кўплаб қурбонларга сабаб бўлгани билан тарих саҳифаларида қайд этилган. 

Сўнгги бир неча йилларда ирсийшунослар ўша вақтларда ҳалок бўлганларнинг суякларидан ушбу касаллик бактерияларининг ДНК намуналарини олишни уддалашди. Тадқиқотларда мазкур касалликларга кўринишидан турли хил бўлган ягона бактерия — Yersinia pestis намуналари сабаб бўлгани ойдинлашди. Палеогенетиклар фикрича, вабо инсониятни унинг Европа ва Осиё узра тарқалиши давомида таъқиб қилган ҳамда сўнгги 10-15 минг йил давомида вақти-вақти билан пайдо бўлган ва ғойиб бўлган. 

Вадивалу ва унинг ҳамкасблари ушбу касалликнинг бу қадар узоқ яшай олгани сабабини аниқлашга қарор қилишди. Ахир, сўнгги эпидемия чоғида у бошқа одамларга касалликни бошқа кемирувчилар ва одамларга тарқатишга улгурмасданоқ, беморларни ҳалок этиб улгурган эди. Шундай экан, назарий жиҳатдан бактериялар ҳам йўқ бўлиб кетиши керак эди. 

Олимлар нима учун шундай бўлмаганини аниқлашди. Маълум бўлишича, касаллик микроблари иммун тизимининг махсус ҳужайраси - макрофаглар томонидан "ютиб юборилса" исталган вақтгача сақланиши мумкин экан. Кўриниши ва фаолияти жиҳатидан амёбаларга ўхшаб кетадиган содда ҳужайралиларнинг бу ишини Yersinia pestis ҳамда бошқа кўплаб хавфли касаллик қўзғатувчилар ўзлаштириб олган. 

Олимларнинг фикрича, амёбалар вабо ташувчиларининг табиий омборхонаси вазифасини бажариши мумкин. Улар бу ғояни текшириб кўриш учун махсус тажриба ҳам ўтказишди. Олимлар вабо таёқчасининг энг хавфли уч намунасини ўстириб, одатдаги тупроқ амёбаси Acanthamoeba castellanii тўдасига киритишди.

Бир муддатдан сўнг, олимлар пробиркаларга вабо таёқчаларини ўлдирадиган моддаларни солишган ва амёбаларда Yersinia pestis бактериясининг "тирик" ҳужайралари бор-йўқлигини аниқлашди. Бунинг учун биологлар амёбаларнинг ҳужайра қобиқларини "эритиб", тайёр бўлган эритмани бактериялар ўсишига қулай муҳитга жойлашди. 

Хабарларга кўра, бактериялар ўзларининг “тирилиш”ига имконият берувчи шароитда кўпая бошлаган. Уларни тирилишининг асосий сири эса Yersinia pestis ишлаб чиқувчи ва амёбаларнинг кимёвий тилида "мени ема" деган маънони билдирувчи оқсилларда эди. Олимлар ушбу оқсилни ишлаб чиқаришга масъул бўлган генни йўқотишганидан сўнг, амёбаларга кирган вабо таёқчалари "эриб" кета бошлаган. 

Олимларнинг тахмин қилишларича, вабо касаллигининг ҳамон ривожланаётган мамлакатларни таҳликага солиб турганини шу билан изоҳлаш мумкин. Ушбу минтақаларда амёбалар ва вабо таёқчаларини ўрганиш хавфли касаллик пайдо бўлиш муддатларини олдиндан тахмин қилиш имконини берган бўлар эди. 

Мавзуга оид