Жамият | 19:03 / 01.05.2017
11486
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари хотирасига бағишланган сайт ишга тушди

«Хотира ва қадрлаш куни» байрами арафасида UZINFOCOM маркази томонидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчилари хотирасига бағишланган Xotira.uz сайти ишга туширилди. Ушбу сайтда уруш майдонида жанг қилган ватандошларимиз фотосуратлари, уларнинг жасоратлари тўғрисидаги тарихий маълумотлар ҳамда Хотира ва қадрлаш куни байрами тўғрисидаги янгиликлар ўрин олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Илк маротаба бугунги кунда ҳаёт бўлган даҳшатли уруш иштирокчилари ва қаҳрамонлари исмлари ягона ресурсда умумлаштирилган бўлиб, мазкур ресурс ҳар бир уруш фахрийси, мукофот ва жасоратлари тўғрисидаги маълумотлари билан бойитилган.

Шу билан бирга, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари тўғрисида ахборотга эга бўлган Интернет тармоғи фойдаланувчилари сайтда келтирилган «Жасорат ҳақида ёзиш» хизмати орқали сайт маъмуриятига улар тўғрисидаги маълумотлар ёки фотосуратларни сайтга жойлаштириш учун юборишлари мумкин. Ушбу хизмат орқали фойдаланувчилар урушда қатнашган қариндош, маҳалладош ёки танишларнинг ҳикоялари билан бўлишишлари мумкин.

Мавзуга оид