Жамият | 19:25 / 03.05.2017
6205
2 дақиқада ўқилади

Андижонда жорий йилнинг ўтган даврида ЙТҲ оқибатида 43 нафар шахс вафот этди

Андижон вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан йўлларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатини назорат қилиш давомида жорий йилнинг ўтган 4 ойида жами 54 минг 677 та қоидабузарликлар аниқланди. Шулардан қўпол турдагилари 13 минг 390 тани ташкил этган. Бу ҳақда Кун.uz’га вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Тадбирлар давомида 1,120 та ҳолатда транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш, 2,912 та ҳолатда белгиланган тезликни меъёридан ошириш, 6,809 та ҳолатда одам ташиш қоидаларини бузиш қоидабузарликлари аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даврида жами 205 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, уларда 43 нафар шахс вафот этди, 189 нафари турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Таҳлилларга кўра, қайд этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг аксариятини 80,0 фоизини пиёда ёки велосипедчиларни уриб юбориш, 15,5 фоизини тўқнашув ва 4,5 фоизини бошқа ҳолатлар ташкил этган.

Ушбу ҳодисаларни келиб чиқишига асосан, ҳайдовчиларни белгиланган тезликни оширишлари ҳамда пиёда ва велосипедчиларни йўл қатнов қисмининг чеккаларида ҳаракатланишлари, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликлари, ота-оналарни вояга етмаган фарзандларини назоратсиз қолдиришлари сабаб бўлган.

Мавзуга оид