Боёвут туманида 18 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида, туман марказидаги Қаропчи маҳалласи марказида жойлашган, байрамона безатилган «Марварид» тўйхонасида 18 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Хайрия-суннат тўйи «Инсонга наф келтириш-олий бахт» шиори остида фаолият юритаётган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган.
Тадбир ташкилотчилари, хусусан, Сирдарё вилоят Ҳокими Ғофур Мирзаев, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раҳбари Тоир Маъмуров ва бошқалар сўзга чиқиб, инсон манфаатлари амалда қадр топган мамлакатимизда савобли ва хайрли ишлар янада кўпайиб бораётганини таъкидлаб, тўй болаларга Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишларини тилашди.
Тўйболаларнинг ҳар бирига «Халқ банки» бўлимида ҳисоб рақамлари очилиб, 1 миллион сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчалари, велосипед, ширинликлар, бош-оёқ сарпо ҳамда «Камолот» ЁИҲнинг совғалари — бадиий китоблар топширилган.
Бир қатор хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар, О. Хўжаев номли вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан тайёрланган эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қувноқ томошалар даврага байрамона файз ва шукуҳ бағишлади.
«Айниқса, даврага кичкинтойларнинг севимли эртак қаҳрамонлари чиққанларида тўйболалар қувончдан чапак чалиб юбордилар ва улар билан биргалашиб рақсга тушдилар. Даврага гўё дунёнинг барча шодликлари жамлангандек бўлди», дея воқеа жойидан хабар қилган мухбир.
«Ўғилларим Қодиржон ва Ёдгорбекнинг, улар билан бирга яна 16 нафар фарзандларимизнинг хатна тўйларини ташкиллаштириб, чиройли қилиб ўтказиб берган аввало, Президентимизга, сўнгра вилоятимиз раҳбарларига мингдан минг раҳмат! Мен ўз навбатида фарзандларимни эл корига ярайдиган қилиб тарбиялашга сўз бераман», — дея ҳаяжон билан таассуротларини билдирган Боёвут туманидаги «Истиқлол» маҳалласида истиқомат қилувчи Шаҳноза Абдуллаева.
«Катта бўлсам яхши одам бўламан, раҳбар бўламан, менга тўй қилиб берган бобожонимга, Ватанимга хизмат қиламан», — деган кўзлари севинчдан порлаб турган тўйболалардан бири Ёдгорбек.
«Бугун Ширин шаҳри, Ховос ва Боёвут туманларидан 18 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди. Ушбу тўй ана шу жажжигина ўғлонлар хотирасида яхшилик, меҳр-саховат рамзи сифатида бир умр ¬муҳрлариб, уларни ҳамиша хайрли ишларга ундаб туриши аниқ», — дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Қаршибой Эшназаров.
Меҳр-саховат тадбирлари энди Мирзаобод туманида ўтказилади.
Озода Мамадалиева
Ishonch мухбири
Мавзуга оид
17:49 / 03.11.2024
ЎзЛиДеП фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашувни қоралаб, баёнот берди
22:50 / 25.06.2020
Ҳамшира иш ўрни 300 доллар: Боёвутда Бандликка кўмаклашиш марказининг икки ходими қўлга олинди
09:56 / 15.05.2020
Сирдарёда ўз фарзандини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
13:21 / 18.02.2020