Спорт | 14:50 / 07.05.2017
24289
1 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой навбатдаги олтин медални қўлга киритди (Видео)

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Бокс бўйича 29-осиё чемпионати сўнгги финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш ўринлики, бугунги финал баҳсларининг ҳар бирида ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. 

Кундузги дастурларда 49, 52 ва 64 кг вазн тоифасидаги боксчиларнинг финал жанглари бўлиб ўтади. 

Дастлаб рингга 49 кг вазн тоифасида иштирок этиб чорак финалда мағлуб бўлган 4 нафар боксчилар жуфтликлари чиқиб келишди. Улар ЖЧ учун 2 йўлланма учун кураш олиб боришди. Унда индонезиялик Корнелис Квангу Лангу ҳамда суриялик Ҳуссин Ал Масриларнинг қўли баланд келди.

Шундан сўнг, ушбу вазн тоифасида мусобақанинг бош соврини учун ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов ҳамда мўғулистонлик Ган Эрдин Гангҳуяк жанг олиб боришди.  

Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди. Ҳасанбой ғалаба муборак!

Мавзуга оид