Спорт | 15:20 / 07.05.2017
10648
1 дақиқада ўқилади

Жасурбек Латипов Ўзбекистонга олтинчи олтин медални олиб берди (Видео)

Фото: Kun.uz

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионати финал баҳслари давом этмоқда. 

Осиё чемпионати олтин медали учун жангда ўзбекистонлик Жасурбек Латипов ҳамда жанубий кореялик Инкю Ким ўзаро баҳс олиб боришди. Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Жасурбек Латипов рақибини мағлуб этди.

52 кг вазн тоифасидаги финал иштирокчиларидан аввал, ЖЧ йўлланмаси учун чорак финалда мағлуб бўлган боксчиларнинг ўтиш жанглари бўлиб ўтди. Унда шри-ланкалик Сеневиратне Бандара ҳамда япониялик Рюсей Баба ўзаро куч синашди. 

Унда япониялик боксчининг қўли баланд келди.

Мавзуга оид