Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи чоғида 20 млрд долларга яқин шартнома имзоланиши кутилмоқда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 11-15 май кунлари Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи билан бориши ҳақида аввал хабар берилган эди. Давлат раҳбари матбуот котиби Асад Хўжаевнинг маълум қилишича, мазкур ташриф Хитой ҳукумати томонидан ташкил этилаётган «Бир макон, бир йўл» форуми доирасида бўлиб ўтади. У бу ҳақда Ўзбекистон миллий матбуот марказида ўтказилган учрашувда сўз юритди. Хитой ҳукумати ташаббуси билан ташкил этилган форумга 40 дан ортиқ давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари келиши кутилмоқда.
Хўжаевнинг айтишича, Президент давлат ташрифи доирасида, дастлабки маълумотларга кўра, жами 20 млрд АҚШ доллари атрофидаги 100 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилаяпти.
Хўжаевнинг айтишича, 2016 йилда Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 4,2 млрд долларни ташкил этган, 8 млрд доллар миқдоридаги Хитой сармояси жалб этилган.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев «Бир макон, бир йўл» форуми доирасида бошқа ҳамкор давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:30 / 01.10.2024
Президентнинг педагоглар билан мулоқоти — устозлар яна қандай имкониятларга эга бўлади?
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
21:10 / 30.09.2024
Президент ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади
16:53 / 30.09.2024