Жаҳон | 21:01 / 11.05.2017
7773
1 дақиқада ўқилади

Лиссабон аэропортида авиаколлапс юзага келди

Фото PA

Ер ости ёқилғи таъминоти  тизимидаги носозлик сабаб ўнлаб рейс йўловчилари тунни Лиссабон аэропортида ўтказишга мажбур бўлишди. Уларнинг аксарияти юк ленталарида, полда ухлаган - сайёҳлардан бирининг сўзларига кўра, Португалия полицияси ва аэропорт ходимлари "уларга ҳайвонлардек муносабатда бўлган". 

Лиссабондан Лондонга йўл олган йўловчилар ҳам носозлик асоратларига йўлиқишди - улар белгиланган жойга вақтида парвоз қилмаслик натижасида бир неча соатни самолётда ўтказишига тўғри келди. 

@c.adinis1969

Airhelp рейсларининг кечикиши ва бекор қилиниши туфайли компенсация ундириш сервисининг юридик масалалар бўйича директори Кристиан Нельсон бундай ҳолатларда йўловчилар компенсация талаб қилиши ва зарурат туғилган тақдирда, озиқ-овқат ва меҳмонхонада тунаш ҳуқуқини талаб қилиши кераклигини таъкидлади. 

Авиайўловчилар ижтимоий тармоқларда мазкур воқеага оид таассуротлари билан ўртоқлашишди. 

@lilpears
@sheridanmorais
@pr.wandersonpeixoto

 

Мавзуга оид