Жаҳон | 19:02 / 14.05.2017
5985
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда автомобиль портлаши туфайли «Толибон»нинг 10 жангариси ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Қандаҳор вилояти ҳудудида автомобиль минага тушиб портлаб кетиши оқибатида «Толибон» ҳаракатининг 10 нафар жангариси ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда Khaama Press агентлиги хабар тарқатди.
Ҳодиса 13 май куни Ниш туманида рўй берган, йўл четига кўмилган мина портлаган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, шу куни Майванд туманида олиб борилган махсус амалиёт оқибатида 6 жангари жароҳатланган ва 2 киши қўлга олинган.
Мавзуга оид
00:53
«Толибон» Қозонда ўтказиладиган БРИКС саммитида иштирок этиш учун ариза берди
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
21:37 / 16.09.2024
«Толибон» Афғонистонда полиомиелитга қарши эмлаш жараёнларини тўхтатиб қўйди
19:07 / 13.09.2024