Боку—2017, тўртинчи кун. Ўзбекистонда яна 9та медаль
Бугун Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг тўртинчи кунги мусобақалари давом этди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси яна битта олтин ва иккита кумуш ҳамда олтита бронза медаль билан бойиди.
Аввалига 41 ёшли Оксана Чусовитина Ўзбекистонга навбатдаги олтин медални олиб берди.
Теннисчи қизлар (Сабина Шарипова ва Комола Умарова) финалда Туркия вакилларига ютқазиб, кумуш билан тақдирланишди, теннисчи йигитлар эса (Саидаъло Саидкаримов ва Сергей Фомин) бронза учун баҳсларда Иордания вакилларидан устун келишди.
Дзюдо бўйича жамоавий баҳсларда эркаклар жамоаси ҳам, аёллар жамоаси ҳам бронза медаллар учун баҳсларда ғалаба қозонди ва делегация ҳисобига яна иккита кумуш медаль келиб тушди.
Бронза медаль учун бўлиб ўтган баҳсда Ўзбекистон эркаклар жамоаси Саудия Арабистони терма жамоаси спортчиларини 4:1 ҳисоби билан енгди.
Яна 3та бронза ва битта кумуш медални оғир атлетикачилар олиб берди.
-63 кг вазн тоифасида мусобақада иштрок этган Кумушхон Файзуллаева кумуш медаль соҳибига айланди. -69 кг вазн тоифасида тош кўтарувчи Манзура Мамасолиева, -75 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Омадой Отақўзиева бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, 69 кг вазн тоифасида Достон Ёқубов бронза олди.
Шунингдек, Мироншоҳ Иброҳимов (-49 кг) ва Абдулҳай Шораҳматов (-56 кг) ўз жангларида ғолиб бўлиб, ярим финалга чиқишди. Эртага Шораҳматов мезбонлар вакили Тайфур Алиевга қарши рингга кўтарилади, Мироншоҳ Ибрагимов эса сурияликлар вакили Ҳуссин Алмасир билан муштлашади.
-69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобо-Усмон Ботуров эса туркиялик Ўндер Сипални мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.
Айни вақтда терма жамоа 6та олтин, 6та кумуш ва 18та бронза медаль билан 54 давлат орасида учинчи ўринда жойлашган.
Мавзуга оид
12:50 / 22.07.2024
Боку: Россиядан газнинг Украина орқали кейинги транзити давом этиши мумкин
08:41 / 11.12.2023
Боку шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
16:00 / 18.11.2023
БМТ суди Бокуни Қорабоғдан чиқиб кетганларнинг қайтишига рухсат беришга чақирди
08:12 / 04.09.2023