Водийда ишчи гуруҳ текшируви. Туманлар раҳбарлари ишдан олинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Тоирович Мирзаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона водийсида бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳ ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги вазиятни ўрганиб, камчиликларни аниқламоқда.
Наманган вилояти ҳокимиятининг «Кун» нашрига берган маълумотига кўра, 2012 йилдан буён Норин тумани ҳокими бўлиб келган Султонов Аъзамжон Махмудович ишдан олинган. У билан биргаликда туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ишдан кетган.
Худди шундай камчиликлар Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ҳамда Андижон вилояти Избоскан туманида қайд этилган. Якунда бу туманларда ҳам «тўртлик»лар ишдан кетиши кутилмоқда.
Айни вақтда Ёзёвон тумани ҳокими Содиқжон Саматович Тошпўлатов ҳисобланади. Избоскан туманига эса Улуғбек Одашевич Раҳимов раҳбарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:35 / 16.10.2024
Тошкент вилоятига мингта янги автобус харид қилинади
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
20:16 / 29.12.2023