Иқтисодиёт | 12:22 / 16.05.2017
36518
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг энг бой кишиси ким экани маълум 

Фото: Reuters

Forbes журнали талқинига кўра, Alibaba Group электрон тижорат компанияси асосчиси Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат кишисига айланди.

Шу тариқа, тадбиркор Wanda Group раҳбари Ван Цзяньлинни ортда қолдирган.

Аниқлик киритилишича, Жек Манинг давлати 30,9 млрд. доллар, Ван Цзяньлинники эса - 30,7 млрд долларга баҳоланган.

Фото: China Daily

Wanda Group асосчиси асосан кўчмас мулк ва кўнгилочар соҳалар туфайли пул ишлаб топади. Жек Манинг давлати эса 2017 йилда Alibaba акциялари қимматлашгани билан боғлиқ.

Шу билан бирга, Осиёнинг энг бой кишиси сифатида ҳонгконглик мультимиллиардер Ли Цзячэн эътироф этилди. Унинг маблағлари 32,9 млрд. долларга баҳоланди.

Alibaba Group – Хитойнинг йирик компанияси бўлиб, электрон тижорат соҳасида фаолият олиб боради. У 1999 йилда ташкил топган ҳамда таркибига AliExpress.com, Taobao.com, Tmall.com, Alibaba.com ва Alibaba Pictures каби компаниялар киради.

Мавзуга оид