Ўзбекистон | 10:33 / 17.05.2017
29338
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда автобуслар энди йўловчиларга деярли 20 соат хизмат кўрсатади

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

Аввал хабар берилганидек, Х.Халматов раислигида 2017 йилнинг 13 ва 14 май кунлари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлари ва йўловчи ташувчи йўналишлар сардорлари иштирокида кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилди.

Маълум бўлишича, автобусларнинг янги иш режими ва жадвали тасдиқланди. Унга кўра, автобуслар эрталаб соат 04:30 дан бошлаб соат 00:00 гача ишлайди. Шунингдек, йиғилишда ҳайдовчи ва чиптачиларнинг йўловчиларга бўлган муомала маданиятини юксалтириш “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб олинди.

Бундан ташқари, йўловчиларнинг ойлик йўл чиптасидан фойдаланишларини оммалаштириш, ойлик йўл чипталарининг сотилишини кўпайтириш мақсадида 10 мингинчи ойлик йўл чиптаси эгасига микротўлқинли печ, 30 мингинчига – телевизор, 50 мингинчига – музлатгич, 100 мингинчига – “Матиз” автомобили, 150 мингинчига – “Нексия-3” автомобили, 200 мингинчига – “Малибу” автомобили, 300 мингинчига – “Каптива” автомобили, 500 мингинчига – кўп қаватли уйлардан 2 хонали хонадон ютуқ сифатида берилиши бўйича таклиф ишлаб чиқилиш вазифаси топширилди.

 

Мавзуга оид