Жаҳон | 00:41 / 19.05.2017
23857
1 дақиқада ўқилади

Ироқлик кекса аёллар ИШИД жангариларига қарши жангга киришдилар

Фото: telegraph.co.uk

Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашга кекса ёшли аёллар ҳам қўшилишди.

Британиянинг The Telegraph нашри маълумотларига кўра, аёллар уларнинг қишлоқларидаги барча эркаклар жангарилар томондан ўғирланиб кетилгани ва ўлдирилганидан кейин қўлларига қурол олишга қарор қилишган.

Фото:  telegraph.co.uk

Нашрнинг маълум қилишича, 80 ёшли София исмли аёл 2014 йилдан бери террорчилар назоратида бўлган Мўсул шаҳридан 60 км узоқликда яшайди. Таъкидланишича, София ва унинг дугоналари охирги ойларда қишлоқларига жангарилар томондан содир этилган ҳужумларни икки маротаба қайтаришга муваффақ бўлишган.  

Мавзуга оид