Жаҳон | 14:10 / 21.05.2017
21696
1 дақиқада ўқилади

КХДР номаълум турдаги ракетани учирди

Фото: AP

Шимолий Корея яна бир объектни ҳавога учирди. Бу ҳақда «Ёнҳап» агентлиги Жанубий Корея Мудофаа вазирлигидаги манбага асосланган ҳолда хабар тарқатди.

«Шимолий Корея навбатдаги ракетасини учирди. Айни вақтда ракета модификацияси аниқланмаган», — дейилган Жанубий Корея Бирлашув қўмитаси штабида.

Тахмин қилинишича, бу Пёнгчанг жанубидаги Пукчанг полигонидан учирилган навбатдаги баллистик ракета бўлиши мумкин.

Расмий Пёнгчанг охирги марта 14 май оқшомида ракета учирганди.

Шундан сўнг КХДР раҳбари Ким Чен Ин Шимолий Корея Осиёдаги етакчи ракета державасига айланиши ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид