Спорт | 21:27 / 22.05.2017
5594
1 дақиқада ўқилади

«Сандерленд» Мойесни ишдан бўшатди

Дэвид Мойес «Сандерленд» бош мураббийлигидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мураббий ва жамоа Англия премьер-лигаси жорий мавсумида муваффақиятсиз якунлади ва турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб, чемпионшипга тушиб кетди. Жамоа охирги турда «Челси»га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, мураббий ишдан бўшашга қарор қилган.

Маълум қилинишича, Мойес ўз ихтиёрига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ва раҳбарият унинг истеъфосини қабул қилган, шу туфайли ушбу 54 ёшли шотландиялик мутахассисга компенсация тўланмайди.

Мойес 2016 йил ёзида Сэм Эллардайс ўрнига «Сандерленд» бошқарувига тайинланганди. У мавсумда жамоа билан 26 мағлубият қайд этди, 6 ғалаба ва 6 дуранг - 24 очко, тўплар нисбати 26-69.

Мавзуга оид