Ўзбекистон | 14:36 / 25.05.2017
5861
1 дақиқада ўқилади

Давлат мулки объектларини бошқаришни таъминлаш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди

2017 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларини бошқаришни таъминлаш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қатор давлат объектларини хусусий мулкка айлантириш назарда тутилган.

Шунингдек, давлат мулки объектларини баҳолаш жадвалини тасдиқлаш ва бир ойлик муддатда савдога қўйиш вазифаси топширилди.

Қарор билан хўжалик бошқаруви органлари устав капиталига бериладиган давлат мулки объектлари, давлат органлари томонидан тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида бериладиган объектлар рўйхати тасдиқланди. 

Аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси маҳаллий ҳокимиятлар ва бошқа манфаатдор вазирликлар билан ижтимоий инфратузилмадаги давлат объектлари инвентаризациясини ўтказди.

Мавзуга оид