Ўзбекистон | 15:06 / 25.05.2017
10181
2 дақиқада ўқилади

Президент касаначиликни ривожлантиришга оид 2006 йилги фармонга ўзгартиш киритди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2006 йил 5 январдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга ўзгартиш киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Фармонга мувофиқ, касаначиликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, саноат корхоналари билан касаначилик ўртасида кооперацияни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 3-бандидаги «2019 йилнинг 1 январигача» деган сўзлар «2021 йилнинг 1 январигача» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юкланган.

Олдинроқ Шавкат Мирзиёев касаначиликни янада ривожлантиришга доир қарорни имзолагани маълум қилинганди.

Мавзуга оид