Жаҳон | 11:10 / 25.05.2017
6979
1 дақиқада ўқилади

Манчестердаги теракт бўйича қўлга олинганлар сони саккиз нафарга етди

Фото: Reuters

Буюк Британия ҳуқуқ-тартибот органлари Манчестердаги стадионда рўй берган портлашга алоқадорликда гумон қилинган яна икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда Катта Манчестер полициясининг твиттердаги саҳифасида маълум қилинган.

«Бу тонгда биз Витингтон туманида текширувлар ўтказдик, бир киши қўлга олинди. Шу тонгда яна бир киши Манчестернинг ўзида теракт бўйича текширувлар доирасида ҳибс қилинди», — дейилган хабарда.

Бундан аввалроқ терактни уюштиришда асосий гумондор сифатида 22 ёшли ливиялик Салмон Обидий кўрсатилган эди. Бундан ташқари, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй қўпорувчилик ҳаракати остида катта гуруҳ турганини тахмин қилганди.

NBC телеканали Салмон Обидий «ал-Қоида» гуруҳи билан алоқадорлиги ҳақида ахборот берган эди.

22 май оқшомида Манчестердаги Manchester Arena стадионида америкалик хонанда Ариана Гранденинг концерти ўтказилаётган вақтда рўй берган теракт оқибатида 120 киши жароҳатланган, 22 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид