Жаҳон | 12:56 / 25.05.2017
11921
1 дақиқада ўқилади

NYT Россиянинг Трампга таъсири ҳақида янги мақола эълон қилди

Фото: AFP

The New York Times’нинг амалдорларга асосан маълум қилишича, Америка разведкаси россиялик шахслар Дональд Трампга унинг маслаҳатчилари орқали таъсир кўрсатишни муҳокама қилишгани ҳақида маълумот йиққан.

Таъкидланишича, гап АҚШдаги президентлик сайловларида Трамп кампаниясини бошқарган Пол Манафорт, шунингдек, истеъфодаги генерал Майкл Флинн ҳақида бормоқда.

Нашр маълумотига кўра, улар россиялик расмий шахслар билан билвосита алоқадор бўлган.

Хабар қилинишича, АҚШ разведкаси йиғилган маълумотни “ФҚБга топшириш учун анча ишончли” деб ҳисоблаган.

Аввалроқ “Россия ва Дональд Трампнинг сайловолди штаби ўртасидаги эҳтимолий ўзаро мувофиқлаштириш” бўйича ишда Оқ уйнинг амалдаги вакили ва Америка етакчиси маслаҳатчиси номи борлиги ҳақида хабар берилганди. 

Мавзуга оид