Sony Xperia X сериясидаги смартфонларни ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
Япониянинг Sony корпорацияси ўрта премиум синфдаги смартфонлар бозоридан чиқиши ҳақида маълум қилди ва 2016 йилда тақдим этилган Xperia X ҳамда Xperia X Compact қурилмаларини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Ўрта қийматга эга смартфонларни сотиш жиддий даромад олиб келмади. Ҳаттоки Sony корпорацияси ватани бўлмиш Японияда смартфонлар фақатгина тахмин қилинган ҳажмнинг 85 фоизлик натижасини кўрсатган. Дунё бўйлаб умумий савдолар режалаштирилган кўрсаткичнинг ярмига ҳам етиб бормади ва 43 фоизлик даражада сақланиб қолди.
Sony компанияси сармоядорларининг жорий йилдаги йиғилишида флагман смартфонлари ва ўрта нарх қийматидаги мобил қурилмаларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш ҳақида қарорга келинди (флагманлар - Xperia XZ Premium ва Xperia XZs, ҳамда “ўртачалар” - Xperia XA1 ва XA1 Ultra). Шу билан бирга, корпорацияда ўз патент ишланмалари мавжуд бўлган эксклюзив технологиялардан фойдаланиш режалаштирилган. Масалан, Motion Eye видеокамераси сониясига 960 та кадрни секинлаштирган частота билан суратга олиш имкониятига эга. Sony’нинг ноёб технологиялари ичида HDR технологиясига эга 4К-монитор ҳам бор. Бундан ташқари, маълумотларни 1 ГБ/с.га қадар етказиб бериши мумкин бўлган ишланма ҳам анча истиқболли.
Sony корпорацияси жорий йилда Xperia XZ1 ва Xperia XZ1 Compact смартфонларини тақдим этади.
Мавзуга оид
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
22:24 / 10.09.2024
Sony компанияси PlayStation 5 Pro консолини тақдим қилди
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024