Тоҳир Маликнинг янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди
25 май куни «Ҳилол-нашр» марказий савдо мажмуасида ушбу нашриётда чоп этилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» романи (2 жилдли қайта нашри) ва «Дока рўмол қачон қурийди» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ziyouz.uz хабар бермоқда.
Тақдимотда ёзувчилар, ижодкорлар, имом-хатиблар, матбуот ва оммавий ахборот вакиллари ҳамда адабиёт мухлислари иштирок этди.
Тақдимот аввалида ёзувчи сўз олиб, адабиётнинг асосий вазифаси, инсон ҳаётида илм-маърифатнинг, китобнинг тутган ўрни ҳақида гапирди. «Бадиий адабиёт билан диний илм бирлашмас экан, биз ҳали кўп адашиб юрамиз… Бир замонлар ўзбек халқини диндан чиқаришда ўзбек зиёлилари пешқадам бўлган эдилар. Энди ҳақ динга қайтаришда ҳам зиёлиларимиз пешқадам бўлишлари керак», деди Тоҳир Малик.
«Ҳилол-нашр» нашриётида нашр этилган «Шайтанат» романи 2 жилдли бўлиб, унинг 1-жилдига асарларнинг 1-3-китоблари, 2-жилдига 4-5-китоблари киритилган. Мухлисларнинг фикрлари, таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олиб, ёзувчи романни қайта таҳрир қилган, айрим ўзгаришлар, қўшимчалар киритган. Ноўрин жойларни қисқартирган.
«Дока рўмол қачон қурийди» китобида оилавий масалалар, эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз боради. Унда шу мавзудаги ҳадислар, буюк алломалар фикрлари жамланган. Шунингдек, муаллифнинг мақола ва ҳикоялари киритилган.
Тадбир сўнггида муаллиф китобларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
20:47 / 12.06.2020
“Шайтанат” қаҳрамонлари овозларидан зиғир ош рекламасида фойдаланган тадбиркор жавобгарликка тортилгани маълум қилинди
22:27 / 15.04.2020
Ёдгор Саъдиев «Шайтанат»нинг якуний қисми нега намойиш этилмаганига изоҳ берди
19:53 / 23.03.2020
«Шайтанат» сериали телеэкранга қайтмоқда
09:00 / 18.05.2019