G7 мамлакатлари Россия ва Эронни Сурия ҳукуматига таъсир ўтказишга чақирди
G7 мамлакатлари давлат раҳбарлари Россия Федерацияси ва Эрон Ислом республикаси ҳукуматларини ўт очишни тўхтатиш борасида расмий Дамашққа таъсир ўтказишга чақиришди. Уларнинг ишонч билдиришларича, "Остона" қарорлари вазиятни тубдан мураккаблашуви ва кескинлашувига олиб келади.
“Катта еттилик” саммити якунида қабул қилинган декларацияда шу ҳақда сўз боради.
Бундан ташқари, G7 мазкур ҳужжатда Мўсул ва Раққадаги ИШИД жангариларига қарши курашни давом эттириш истагини билдирди.
G7 давлат раҳбарлари ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги сонини қисқартириш борасида олға силжишга эришилганини қайд этишди. Шу билан бирга, улар Ироқнинг Мўсул ва Суриянинг Раққа шаҳарларини террорчилардан озод қилиш амалиётларини давом эттиришга тайёрликларини билдиришган.
Мавзуга оид
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
11:10 / 17.09.2024
Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумлари бўлиб ўтади
22:54 / 16.09.2024