Ўзбекистон | 20:18 / 27.05.2017
10727
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Жанубий Кореяга янги элчи тайинламоқда

Ўзбекистон Жанубий Кореяга янги элчи тайинламоқда. Бу ҳақда ишончли манба хабар берди. 

Айрим маълумотларга кўра, қисқа муддатли танаффусдан сўнг Виталий Фен яна ушбу мамлакатда Ўзбекистон ваколатхонасига раҳбарлик қилади.

У 1995 — 2013 йилларда ҳам Жанубий Кореяда Ўзбекистон элчиси бўлган.

Манба маълумотига кўра, Фен номзодини Олий Мажлис Сенати ҳам тасдиқлаган.

Мавзуга оид