Жамият | 17:00 / 30.05.2017
38017
2 дақиқада ўқилади

Бухорода бир кунда 2 та мудҳиш қотиллик қайд этилди

Фото: "Кун"

2017 йил 23 май куни Ғиждувон туман ИИБга Тахтахон маҳалласи, Даштак қишлоғида яшовчи И.Ғайбуллоев  телефон орқали, ушбу куни соат 08:00 ларда ўзининг яшаш уйи ҳовлисида собиқ турмуш ўртоғи З.Сайитовани болта билан бўйин қисмидан чопиб ўлдирганлигини билдирган. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу манзилда яшовчи, муқаддам судланган, 1985 йилда туғилган Ғайбуллоев Ихтиёр Икромович шу манзилда рўйхатда туриб, ота-онасининг уйида вақтинчалик яшаб келаётган, 1985 йилда туғилган собиқ турмуш ўртоғи Сайитова Зебо Бобоқуловна билан жанжаллашиб, жанжал оқибатида унинг бўйин қисмига болта билан уриши натижасида ўлдирганлиги аниқланган.

Ушбу куни Бухоро шаҳрида ҳам худди шу каби мудҳиш жиноят содир этилиб, соат 21:00 ларда Бухоро шаҳар, Хўжа Нуробод кўчаси, 85-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган Абдуллаев Олим Санжарович маст ҳолда уйига келиб, уйда отаси 1953 йилда туғилган нафақадаги Абдуллаев Санжар Асатуллаевич билан ўзаро жанжал қилиб, отаси С.Абдуллаевни ошхона пичоғи билан кўкрак қисмига бир неча маротаба уриб қасддан ўлдирган. 

Мазкур ҳар иккала ҳолат юзасидан қотиллик жиноятига қўл урган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид