"Лукойл" Ўзбекистонда АЁҚШлар сотиб олмоқчи
Россиянинг "Лукойл" компанияси яқин орада Ўзбекистонда АЁҚШлар сотиб олиш бўйича битимга эришиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзнефтмаҳсулот" компаниясида маълум қилинган.
"Лукойл"нинг Ўзбекистонда АЁҚШлар тармоғини яратиши ҳақидаги режалари февраль ойида маълум бўлганди. Ўшанда гап UzGazOil’ тегишли АЁҚШларни сотиб олиш ҳақида кетган. Ҳозирда бу АЁҚШларнинг барчаси "Ўзнефтмаҳсулот" ҳисобида туради.
Манбанинг маълум қилишича, Россия компанияси билан музокаралар якунловчи босқичда турибди. Яқин кунларда томонлар битим бўйича якуний қарорга келишади. Битимнинг тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.
"Лукойл" Тошкентда битта АЁҚШ барпо этди. Бироқ у ҳали ишга тушмаган. Агар АЁҚШ ишга тушса, ҳайдовчилар юқори сифатдаги дизель ёнилғиси, Евро-5 стандартига мос келувчи АИ-92, АИ-95 бензинларини харид қила оладилар. Эътиборлиси, АЁҚШ учун ёнилғи Россиядан келтирилади.
Мавзуга оид
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
10:01 / 28.09.2024
Доғистонда АЁҚШда содир бўлган портлашда 10 киши ҳалок бўлди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024