Жаҳон | 08:06 / 31.05.2017
14696
2 дақиқада ўқилади

Путин: муҳим масалалар бўйича АҚШ билан келишишимиз керак ва шарт

Фото: Le Figaro

АҚШда ҳокимият бюрократияси жуда кучли бўлиб, кўпинча яхши режаларнинг амалга оширилишига халақит беради, бироқ муҳим масалалар бўйича "биз келишишимиз керак ва шарт", деб айтди Россия президенти Владимир Путин Figaro нашрига берган интервьюсида

"Мен АҚШнинг бир неча президенти билан суҳбатлашганман, президентлар келадилар ва кетадилар, бироқ уларнинг сиёсати ўзгармаяпти. Биласизми нега? Чунки ҳокимиятда бюрократия жуда кучли", деб айтди Путин ва "ниманидир ўзгартириш бу жуда мураккаб ишлигини" қўшимча қилди.  

Путин ўз сўзларининг исботи сифатида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг Гуантанамо турмасини ёпиш ҳақидаги сайловолди ваъдасини мисол қилиб келтирди.

"Мана Обама – анча илғор, либерал қарашларга эга одам, демократ, у сайловлар олдидан Гуантанамони ёпишга ваъда берганди. Ваъдасини уддаладими? Йўқ. Нега? У буни истамаганмиди? Аминманки, истаганди, бироқ уддасидан чиқа олмади. У ҳақиқатда бунга интилганди. Уддасидан чиқа олмади, ҳаммаси унча осон эмас", деб айтди Путин. 

Путиннинг айтишича, бу турмада одамлар занжирбанд этилган ҳолда суд ва терговсиз бир неча ўн йиллардан бери ўтиришганини тасаввур қилиш қийин.

"Тасаввур қилиб кўринг, агар Франция ёки Россия шундай қилганда нима бўларди – бор буди билан еб қўйишган бўларди. Бироқ АҚШда бунинг имкони бор ва ҳанузгача давом этмоқда, дарвоқе демократия ҳақидаги саволингизга мисол", деб таъкидлаб ўтди Путин. 

"Мен бу мисолни барчаси жуда мураккаблигини кўрсатиш учун келтирдим. Бироқ менда озгина бўлса ҳам оптимизм бор ва фикримча, биз улар билан муҳим масалалар бўйича келишишимиз керак ва шарт", деб айтди Путин.

Мавзуга оид