Фан-техника | 16:44 / 01.06.2017
259649
2 дақиқада ўқилади

Beeline абонентлари учун хушхабар

Beeline фойдаланувчилари учун ажойиб янгилик. Ўзбекистоннинг энг йирик онлайн-нашрларидан бири Кун.uz ўз ўқувчиларига қулайлик яратишда давом этмоқда.

Кун.uz ва Beeline ўзаро ҳамкорликни бошлади. Эндиликда ушбу уяли алоқа оператори абонентлари сайтимиз иловаларидан бугундан бошлаб 31 августга қадар - 3 ой давомида мутлақо бепул фойдаланишлари мумкин. Бунда Кун.uz’нинг Android ва iOS’даги мобил иловаларини ишлатишда энди трафик тарифланмайди. 

Бундан ташқари, сайтнинг Android версияси ҳам янгиланиб, янги дизайнга эга бўлди (қуйидаги ҳаволадан юклаб олиш мумкин). iOS версия эса яқин кунларда янгиланиб, янада қулай бўлади ва тезроқ ишлаш имконини беради.

Бу Beeline абонентлари учун жуда ажойиб имконият бўлиб, ушбу ҳолатдан Ўзбекистон ва жаҳон ҳаётидаги энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли хабарлар, илм-фан, спорт соҳаларидаги энг долзарб маълумотларни биринчилардан бўлиб билиб боришда унумли фойдаланиб қолиш зарур.

Kun.uz иловаси

Ушбу хизмат фақат Beeline абонентлари учун амал қилади. Бунда видео томоша қилиш ҳисобга олинмаган.

Айни кунларда Кун.uz’нинг мобил иловаси янги кўринишда ишламоқда. Иловани қуйидаги манзилдан кўчириб олишингиз мумкин.

 

Мавзуга оид