Жаҳон | 21:08 / 01.06.2017
21986
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони шарқида портлаш юз берди

Фото: alarabiya.net

Саудия Арабистонининг шарқида жойлашган Ал Катиф шаҳри кўчаларидан бирида портлаш юз берди. Айни дамда жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар бермоқда.

Маълум қилишларича, миналаштирилган автомобиль портлаб кетган. Воқеа жойидан олинган суратларда автомобилнинг ёнаётган бўлакларини ва ҳавога кўтарилаётган қора тутунни кўриш мумкин.

Саудия қироллигидаги Ал Катиф шаҳрида шиалар кўп бўлиб, аҳолининг оз қисмини суннийлар ташкил этади.

Мавзуга оид