Ўзбекистон | 15:05 / 02.06.2017
20219
1 дақиқада ўқилади
Сенатдаги қўмитага раҳбарлар тайинланди
Ўзбекистон Олий Мажлисининг 2017 йил 27 майдаги ўнинчи ялпи йиғилишида Алишер Қурманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Алишер Қурманов илгари Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
Шунингдек, қўмита раиси ўринбосари этиб Ботир Асадов сайланди. Ботир Асадов илгари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
21:05 / 30.09.2024
Юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизмати тарифлари эркинлаштирилади
18:20 / 30.09.2024
Ўзбекистон умумий иқтисодиётида креатив иқтисодиёт улуши оширилади
08:52 / 28.09.2024
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 30 сентябр куни чақирилади
16:47 / 26.09.2024