Жаҳон | 13:42 / 05.06.2017
11888
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти Текебаев иши бўйича судга гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин

Фото: Knews

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги Первомайск тумани судида “Ота макон” парламент фракцияси етакчиси Омурбек Текебаев ва собиқ фавқулодда вазиятлар вазири Душонқул Чотоновга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича жараён давом этмоқда, деб хабар берди Knews.kg.

Суд жараёни давомида Омурбек Текебаевнинг ҳимоячиси Канат Ҳасанов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевни қўшимча гувоҳ сифатида жалб этиш борасида илтимоснома билан чиқди. Ҳуқуқшуноснинг фикрича, Атамбоев Вақтинчалик ҳукумат аъзоси бўлган ва тегишли кўрсатмаларни бериши мумкин.

Бироқ судья Эрнис ўғли Ойбек ушбу илтимосномани ҳозирча кўриб чиқмаслигини маълум қилган. Унинг айтишича, гувоҳларни сўроқ қилиш чоғида Атамбоевни судга чақириш кераклиги ёки керак эмаслиги ойдинлашар экан.

Эслатиб ўтамиз, Текебаев ва Чотонов фирибгарлик ва коррупцияда айбланмоқда.

Мавзуга оид